Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасаяди

alt
28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат)гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи +15-20 илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси +3-8 илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совиши кутилмоқда.

28-30 сентябрь кунлари Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд, дейилади ФВВ хабарида.
27.09.2017 | 637
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика