#Бугун: уч чақалоқ 7 миллиардинчи фуқароликка даъвогарлик қилмоқда

Аҳоли соҳасидаги БМТ фонди қарорига мувофиқ, 2011 йилнинг 31 октябрида ер аҳолиси 7 миллиардга етгани белгиланган. Унга мувофиқ Ернинг 7 миллиардинчи фуқароси фахрий унвонига бир нечта янги туғилган чақалоқлар даъвогарлик қилганди.

Улардан бири Петропавловск-Камчаткасида дунёга келган. У маҳаллий вақт билан 19:00 да 1-туғуруқхонада туғилган бўлиб, исми Александр. Иккинчи даъвогар Филлипиндан, у Данника Май Комачо исмли қизча бўлиб, Манила шаҳрида туғилган. Учинчи даъвогар Калининград шаҳридан бўлиб, болакайнинг исми Петр.

Ҳисоб-китобларга кўра, ер юзи аҳолиси 1800 ва 2011 йиллар оралиғида 7 баробарга кўпайгани кузатилган. БМТнинг ҳисобига кўра, 2050 йилга келиб, дунё аҳолиси 9,3 миллиардни ташкил этса, аср охирига бориб 10 миллиарддан ошади.
31.10.2017 | 370
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика