#Бугун «Парижнинг темир хоними» 128 ёшга тўлди

alt
Франциянинг рамзи ҳисобланган Эйфель минораси 1889 йили 25 октябрь куни қуриб битказилган. Баландлиги 300 метр бўлган ушбу иншоот ўша вақтда ер куррасидаги энг баланд бино бўлган. Ўша йилларда Бутунжаҳон кўргазмасига атаб қурилган минора кейинчалик Париж шаҳри рамзи бўлиб қолди.

Ўз даври меъморчилигининг анъанавий қоидаларини ўзида мужассам этган минора мустаҳкам пўлатдан ишланган. Миноранинг лойиҳаси махсус танловда бошқа лойиҳалар ичидан энг маъқули сифатида ажратиб олинган. Лойиҳа муаллифи, юқори даражали темирйўл кўприклари қуриш тажрибасига эга бўлган муҳандис Гюстав Эйфель эди. 

Жамоатчилик фикри иккига бўлинди: минора баъзиларга жуда ёқиб тушди, айримларнинг эса аксинча, уни кўрарга кўзи йўқ эди. Кўпчилик, эртами-кечми, Эйфель минораси қулаб тушишига ишончи комил эди. Густав Эйфелга минора мустаҳкамлигини шахсан тушунтириб беришга тўғри келди. Эйфель минораси уч қаватли: биринчи қаватнинг баландлиги 57 метр, иккинчиси 115 метр ва учинчиси 276 метрга тенг. У буни исботлади ва қуриб битказди. Гўзал иншоот қурувчи шарафига Эйфель дея атала бошланди.

Бугунги кунда минора Парижнинг катта кисми учун телевизион узатгич вазифасини ҳам ўтаб келмоқда. Унинг антеннасининг баландлиги 320 метрдир. Миноранинг суйри ва силлиқ кўринишини таъминлаш учун 12 000 бўлак пўлат юза 2 500 000 та заклепкалар билан маҳкамланган.

Анчайин “кексайиб” қолган 128 ёшли “Парижнинг темир хоними” янгилашга эҳтиёж сезмоқда. Унинг “ярақлайдиган тунги электр кўйлаги” юзлаб электрлампалар ўз хизматини ўтаб бўлгани сабабли милтиллаб қолган. Мутахассислар фикрича, минорани таъмирлаш ишларига 18 ой вақт кетади. 

Шунга қарамай, Эйфель минораси мана бир неча ўн йилдирки, жаҳондаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири бўлиб келмоқда. Уни кўриш учун ҳар йили 8 миллионга яқин одам келади. Бежизга гўзаллик қаримайди, дейишмайди-да!
25.10.2017 | 445
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика