#Бугун: эркаклар байрам қилади

Баъзилар дунёда эркаклар куни борлиги ҳақида билмаса керак. Мана неча йиллардирки, “1 ноябрь — Халқаро эркаклар куни”ни бутунжаҳон жамоатчилиги нишонлаб келмоқда. Одатда турли давлатларда ҳар хил кунларда нишонланади. Айрим ҳудудларда эркаклар куни ноябрь ойининг биринчи шанбасида нишонланади.

Бу куни эркаклар авваламбор аёллар томонидан кўпроқ эътибор кутадилар. Аёлларнинг самимийлигидан ва уларга қилинаётган бундай эътибордан эркаклар ўзларини жуда бахтли ҳис этадилар. Ўша куни уларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами ҳақида эслатиб қўйиш керак бўлади. 

Қизиқ, 19 ноябрда ҳам Халқаро эркаклар куни ҳар йили нишонланади. Биринчи бўлиб 19 ноябрда Тринидад ва Тобаго Республикаларида ва ундан кейин АҚШ, Буюк Британия, Ямайка, Австралия, Ҳиндистон, Сингапур, Малта ва Жанубий Африка давлатларида байрамлар бўлиб ўтади.
01.11.2017 | 831
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика