#Бугун: Диего Марадона ҳаммани туғилган кунига таклиф этмоқда

alt
Ўтган асрнинг энг яхши футболчиси, "Олтин тўп" совриндори Диего Армандо Марадона 1960 йил 30 октябрда Ланусе (Аргентина)да ишчилар оиласида дунёга келган.

Футбол ўйнашни у болалигидан бошлаган, аввалига болалар билан кўчада, кейинчалик мактаб шаънини ҳимоя қилиш учун курашган. 1969 йилда у “Архентинос Хуниорс” ёшлар жамоаси мураббийи назарига тушади ва Диегони шу жамоага таклиф қилади, 1976 йилда эса у Аргентинанинг ёшлар терма жамоасида ўйнай бошлаган, шундан сўнг, унинг футболчилик мавқеи тезда кўтарила бошлади.

Футбол бўйича 4 та жаҳон чемпионатида иштирок этган Диего ўзининг юксак техникаси, тезлиги, ҳаракатда ва чидамлиликда олий координацияси туфайли танилган. 1982 йилда дунё кубогида Аргентина жамоасида тўп сурган Диего, 2 та гол уриб, 5 та матчни алмашувсиз ўтказган аргентиналик чемпиондир.

Аргентина жамоасида ўйнаб 1986 йилда чемпион ва 1990 йилда дунё вице-чемпиони номига сазовор бўлган. “Наполи” жамоаси таркибида Италиянинг икки карра чемпиони бўлган. 1979 ва 1980 йилларда Жанубий Америкада йил футболчиси номини олган. 1986 йилда Аргентина терма жамоасини Дунё Кубоги чемпионлигига олиб чиқди. Англия терма жамоасига қарши урилган иккита голи тарихийга айланган, улардан бири жуда ғайриоддий ва ҳайратомуз бўлган. 
1991 йилда Марадона испаниянинг “Севиля” жамоасига ўтади ва у ерда 29 та матч ўтказиб, 7 та гол уради, 1993 йилда эса Аргентина жамоасига қайтиб келади.

Ўйинчи сифатида иши тугагач, у Аргентина ва Италия каналларида шарҳловчи бўлиб ишлаган, 2008-2010 йиллар давомида Аргентина терма жамоасида мураббийлик қилган. Марадона 1996 йилда футболга қўшган ҳиссаси учун "Олтин тўп" мукофотига сазовор бўлган.

Машҳурлик Марадонага ҳам турли миш-мишларни ортиб юрган. Айниқса, унинг оилавий машмашалари ҳалигача жамоатчилик муҳокамасида.
30.10.2017 | 292
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика