​Порахўрлик ҳақида

Порахўрларни одам гўштини ейдиган йиртқичларга ўхшатаман. Айтишларича, улар бир марта одам гўшти мазасини тотганидан кейин инсонларни ов қилишни бошлар экан. Фақатгина отиб ўлдириш билан дахшатли йиртқичлардан халос бўлиш мумкин эмиш. Порахўр ҳам осонгина келадиган мол-дунёнинг мазасини тотганидан сўнг унга кўнгил қўяр экан, одамлар унга пора бериши учун шундай шартлар ўйлаб топарканки, уларни адо этиш жуда мушкул, айримлари эса деярли имконсиз.

Порахўрликни, порахўрларни жамиятдан таг-туги билан қўпориб ташлаш жуда қийин. Чунки ўзини топ-тоза тутиб юрган одамлар ҳам бехосдан унинг таъмини татиб кўргандан кейин дарҳол унга мойил, ишқибоз бўлиб қолиб, ҳаётини хавф остига қолдиришдан ҳам чўчимай қўяди-да.

Бунга Хитойдаги вазиятни мисол қилиб келтирса бўлади. У ерда порахўрни умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси кутиши аниқ. Йилига юзлаб мулозимлар қатл қилинади, минглари қамоққа тортилади. Ибрат бўлсин учун амалдорлар мажбурий равишда қамоқхоналарга экскурсияларга олиб борилади. Лекин, барибир, Хитойда порухўрлик авж олган.

Шунинг учун порахўрларга қарши курашни тўхтатиш керак. Аксинча, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш керак. Лекин пора берган одам қўлга тушса, ўша заҳотиёқ гувоҳлар иштирокида айби бўйнига қўйилиб, суд қилинмасдан қамоққа тиқилиши керак. Исм-шарифи, берган пораси миқдори, мақсади халққа ошкор қилиниши лозим. Чунки бировларнинг ҳаққини кўзлаган, иши бошқалардан тезроқ ва осонроқ битишини истаган пора берадиган одам порахўрдан минг чандон хавфлироқ. Бечора порахўрлар ҳам шундай манфурлар сабабли пайдо бўлади. Уларнинг бу “фазилати” юқумлироқ, зарарлироқ. Пора берадиганлар бузғунчи, баттол ва ўзбек тилидаги ҳамма ҳақоратли сўзларга лойиқ кимсалардир!
 

Бўлишиш:

Шарҳлар (2)
 
loyal86 1986
09.03.2016, 19:43
кайсидир маънода фикрингиз тўғри. Лекин бу борада хали қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп.
Shuhrat1993 shuhrat
27.11.2016, 19:26
Hurmatli chalasavod bloger. Sizning fikrlaringiz notog'ri. Agar odamni tergovsiz qamashsa, konstitutsiya va xalqaro huquqlarni buzush hisoblanadi. Va, agarda pora berish jarayoni uyushtirilsachi, unda beayb "poraxo'r"ni o'rniga sendaqalar qamoqda o'tiradimi? Biror narsani yozishdan avval kallani ishlatishni o'rgan!
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика