1 сентябрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади

2015 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган.
 
Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди.
 
2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 130 240 сўм;
 
ёшга доир пенсиялар — ойига 254 730 сўм;
 
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 254 730 сўм;
 
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 156 310 сўм миқдорида белгиланди.
1992-2014 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг