1 минг 250 доллар эвазига Кореяда иш

Чет давлатга ишга боришнинг тартиб-қоидалари бор. Аммо шундай бўлса-да, орамизда унинг бошқача “йўли”ни топиб, одамларни лақиллатадиган учарлар ҳам учраб турибди.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи А.Эргашев ва А.Солиев ҳам шундайлардан бўлиб чиқди.

Икковлон марғилонлик М.М.нинг ишончига кириб, унга Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилишади. Бу иш шунчаки қуруққа бўлмаслигини айтиб, ундан 1 минг 250 доллар олишади.

Бир неча ойдан сўнг Корея орзуси армонга айланганини тушуниб етган М.М. ички ишлар бўлимига арз қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
28.12.2017 | 1249
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика